Перейти к контенту

Uzsat да кимлар Руза?


Рекомендуемые сообщения

Ассаляму аллейкум братья! Поздравляю всех с уразой,только терпение! Каршинцы помогите с таквимом,за ранее благодарен!

Ссылка на комментарий
Поделиться на других сайтах

Ассалому алайкум, барчангизни руза улуг кунлар келгани билан табриклайман! Насиб булса эрта сахардан рузани тутишни бошлайман,хаммаларизга соглик омонлик тилаб коламан! Дамир Каршига календарга каранг 9 минут кушилади!

Ссылка на комментарий
Поделиться на других сайтах

Ассалому алайкум  азиз форрумдошлар хаммангизни 2017 йил рамазон ойи билан табриклайман хаммангизнинг оилангизга тинчлик ва узларингизга соглик тилайман мана шу йили хам мен руза тутишни ният килдим хаммангиз муборак рамазон ойини яхши утказишингизни сурайман

Ссылка на комментарий
Поделиться на других сайтах

  • 4 недели спустя...

Accaалому Алейкум азиз юртошлар мана хамамиз учун кадрли булган Рузани хам тутиб олдик янги йилги руза кунига Яратган барчамизни насиб килсин юртимиз тинч рузгоримиз барака берсин кириб келиятган Рамазон Хайити барчангизга муборак ,, Узбекистонда Рамазон Хайти 26 Июнь Душанба куни деб элон килинди 

Ссылка на комментарий
Поделиться на других сайтах

может кто объяснить почему во всем мире сегодня отмечают УРАЗУ БАЙРАМ а в Узбекистане и Таджикистане завтра?

Ссылка на комментарий
Поделиться на других сайтах

6 часов назад, fazoi сказал:

может кто объяснить почему во всем мире сегодня отмечают УРАЗУ БАЙРАМ а в Узбекистане и Таджикистане завтра?

Рамазон ҳайитини белгилаш масаласи

 
Скрытый текст

Ҳар йили Рамазон ойи бошланиши ва ҳайит кунини аниқлашда, Ўзбекистон уламолари ислом дини кўрсатмалари ва Астраномия институти маълумотларига таянишади. Мана шундай манбаларга асосланиб, диний идора уламолари обдон ўйлаб, кейин бир қарор қабул қилади. Лекин, айрим кишилар уламоларимиз қарорига итоат этмай, “бугун фалон араб юртида ёки фалон қўшни мамлакатда ҳайит экан”, деб рўзасини очганлар ҳам учрамоқда. Аммо, бундай иш тутишдан динимиз қаттиқ қайтаради.

Маълумки, Исломда саналар қамарий ой билан ҳисобланиб, уларнинг бошланиши янги ой ҳилолини кўриниши билан белгиланади. Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг биринчи кунини белгилашда Астрономия институтининг ҳилол – янги ойни кўриш ҳақидаги маълумоти ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари хулосаси асос қилиб олинди. Астраномия институтининг берган маълумотига кўра, жорий йилда Ўзбекистонда ҳилолнинг кўриниши 25  июнь якшанба куни Қуёш ботгандан сўнг, кечқурун кузатилиши қайд этилади. Шунга кўра, Ўзбекистон мусумонлари идораси уламолари томонидан 26 июнь душанба куни ҳайитнинг биринчи куни деб эълон қилинди.

Бундай тўхтамга келиниши Ислом таълимотига мувофиқ, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг: “Янги ойни кўриб рўза тутинглар ва янги ойни кўриб ҳайит қилинглар”, деган ҳадиси шарифларига тўла мос келади. Шунингдек, Ислом фиқҳи академиясининг “Бошқа мамлакатларда ойнинг кўринишидан қатъий назар, дунёнинг қайси бир мамлакатида янги ой ҳилоли оддий кўз билан ёки астрономик жиҳозлар орқали кўрилган бўлса, унга амал қилишлари зарур деб ҳисоблансин”, деган қарорига ҳам ҳамоҳангдир.

Рамазон ойининг юртимизда тўлиқ 30 кун давом этиши азалий миллий  ва диний қадриятларимиз ҳамда урф-одатларимизга мос ва ҳамоҳанг ҳисобланади. Рамазон ойининг тўлиқ 30 кун бўлиши ҳақида муҳаддислардан Абу Довуд ва Насоийнинг саҳоба Ҳузайфадан қилган ривоятларида Пайғамбар (саллоллоҳу алайҳи ва саллам) қуйидагича марҳамат қилганлар: “Рамазон ойидан олдин тутманглар, янги ойни (Рамазон ҳилолини) кўринглар. Рамазон кунлари саноғини тўлдиринглар!”.

Машҳур муҳаддислардан Имом Аҳмад, Имом Муслим ва Имом Термизийларнинг Пайғамбар  (саллоллоҳу алайҳи ва саллам)нинг издоши, етук  фиқҳ олими Ибн Аббосдан келтирган ривоятига кўра: “Рамазон ойи ўттизга тўлдирилади ва янги Шаввол ойи бошланади”, деб таъкидланган.

Юқоридаги асосли далиллар ва иш бошиларнинг қарорига амал қилиш ҳар бир уммат учун вожиб бўлади. Ҳеч қайси бир шариат кўрсатмаларида рўзанинг бошланиш куни ёки Рамазон ҳайитининг биринчи кунини аниқлашда муайян бир араб ёки бошқа давлатга тақлид қилинсин, деган кўрсатма йўқ.

Яна бир масала, бу йил мамлакатимизда Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошида тузилган Шаввол ойи ҳилолини кузатиш, яъни Рамазон ҳайитининг биринчи кунини аниқлаш бўйича ҳайъат тузилиб, 2017 йил 24 июнь куни Республикамизнинг Андижон, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида Шаввол ойининг ҳилоли чиқишини кузатиш бўйича махсус ҳайъат иш олиб борди. Ҳайъат аъзолари Тошкент шаҳрида кечки соат 19:30 дан соат 20:30 гача, ҳудудларда намоз вақтидаги оралиқ тафовутни инобатга олган ҳолда бир соат давомида ҳилолни кузатишган. Ҳайъат аъзоларининг якдил хулосаларига кўра, янги ҳилол кўринмаган.

 Демак, ибодат масалаларида эҳтиёт бўлиш керак. Фалон юртда бугун ҳайит экан, деб оғизни очиб юбориш мумкин эмас. Зеро, Рамазон рўзасининг бошланиши ҳам, тугаши ҳам муфтий эълон қилиши билан аниқ бўлади.

Агар бир мусулмон юртда янги ой чиқишини аниқлашга масъул идора рўза тутиш ёки рўзани очиш бўйича қарор чиқарса, ўша юрт мусулмонлари бунга итоат қилишлари, бўйсунишлари шарт. Чунки бу ҳукм “Ҳар бир юрт аҳли ўзлари янги ойни кўрадилар”, деган қарашга асосланган бўлади (“Ҳидоя”, “Оламгирия” китоблари асосида).

Шайх Юсуф Қаразовий айтади: “... Бир юрт ёки бир шаҳар фуқароларининг бир-биридан ажралиб, бир гуруҳи бугун Рамазон деб рўза тутиши, бошқаси уни Шаъбондан деб тутмаслиги, ой охирида эса, бир гуруҳи рўза тутиб, бир гуруҳи ҳайит қилиши қабул қилинмайдиган бир ҳолатдир”.

Хулоса шуки, ҳар бир юрт аҳли уламолари янги ойни кўришга ҳаракат қилишлари ва фуқаролар шунга амал қилишлари керак. Демак, айрим мамлакатларнинг Рамазон ҳайитини бошлаши бизнинг ҳайитни бошлаш кунидан фарқ қилиши мумкин.

Шунинг учун мўмин-мусулмонларимизни юқорида баён қилинганларни чуқур англаб, бошқаларга тақлид қилиб, хатога йўл қўймасликларига чақирамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Фатво ҳайъати

 

Ссылка на комментарий
Поделиться на других сайтах

  • 1 год спустя...

РАСПИСАНИЕ НА МЕСЯЦ РАМАДАН В 2019 ГОДУ (РАМАЗОН ТАКВИМИ)

Священный для мусульман месяц Рамадан начнется в этом году в Узбекистане 6 мая. Однако, в зависимости от восхода луны, эта дата может быть сдвинута на один день.

Ниже мы публикуем расписание месяца Рамадан на 2019 год для жителей Ташкента и других городов Узбекистана:

20190415071340y.png

Фото: UzNews.uz

Источник: https://uznews.uz/ru/article/14680

Ссылка на комментарий
Поделиться на других сайтах

  • 3 недели спустя...

Тошкентда Қуръон хатмига ўтадиган қорилар:

Скрытый текст

IMG_20190504_231340_235.thumb.jpg.22ca2fcae65146b7fe08da33cd6ba0f7.jpgIMG_20190504_231342_979.thumb.jpg.be10dea160a51c0b5f717ffa3ec51df3.jpgIMG_20190504_231347_041.thumb.jpg.8f6e6f4d3c1fdb8cc4955f02f4cddd25.jpgIMG_20190504_231350_601.thumb.jpg.a6e017294a514f7a431f084632c12b3d.jpgIMG_20190504_231353_529.thumb.jpg.76bba078174ff3a9075e589605132b4d.jpgIMG_20190504_231356_113.thumb.jpg.60fd6491bac3bd39ab16d17fec0c43e5.jpgIMG_20190504_231359_954.thumb.jpg.0bcf99148df0f4b0b99e9e4d139fb06d.jpg

Ойлар султони Рамазони шариф ташрифига саноқли кунлар қолди. Фазилатларга тўла мазкур ойнинг кечалари Қуръон карим хатми ила янада мунаввар бўлади. Бу йил ҳам Аллоҳ насиб этса юртимиз жоме масжидларида Қуръони карим хатм қилинади. Пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ҳам бу йили 107 масжидда хатми Қуръон қилинади. Юқоридаги жадвалларда масжидларда хатми Қуръон ўқиб берувчи қорилар рўйхати билан танишишингиз мумкин.

Источник: @Savollar_kanal

Ссылка на комментарий
Поделиться на других сайтах

Присоединиться к обсуждению

Вы можете ответить сейчас, а зарегистрироваться позже. Если у вас уже есть аккаунт, войдите, чтобы ответить от своего имени.
Внимание:Ваше сообщение не будет отображаться другим пользователям, пока не будет одобрено модератором.

Гость
Ответить в этой теме...

×   Вы вставили отформатированный текст.   Удалить форматирование

  Допустимо не более 75 смайлов.

×   Ваша ссылка была автоматически заменена на медиа-контент.   Отображать как ссылку

×   Ваши публикации восстановлены.   Очистить редактор

×   Вы не можете вставить изображения напрямую. Загрузите или вставьте изображения по ссылке.





×
×
  • Создать...

Важная информация

Читаем Условия использования