Перейти к контенту

Форумдан Қандай Фойдаланиш Керак? - Форумда Сизнин


Рекомендуемые сообщения

Форумда zip,rar-архив файллари

 

Жамланмани очишни оддий усулларини кўриб чиқамиз.

1. Total commander дастури ёрдамида. Файл менеджерини очамиз. Бир томонда архив турган папка ва иккинчи томонда жамланма файлларини олмоқчи бўлган папка (масалан флеш хотира)

*.zip файлни устига сичқончанинг кўрсаткичини олиб келамиз ва икки маротаба босамиз. Архив папка вақтинчалик очилади.

 

1bqb.jpg

 

Керакли файлни кўрсаткич ёрдамида ушлаб иккинчи яъни флешка томонга сичқончани қўйиб юбормасдан олиб ўтамиз.

 

2djd.jpg

 

Сичқончани қўйиб юборганингизда архивни очиш тўғрисидаги саволга ОК тугмасини босиб тасдиқлаймиз. Тайёр. Архив папкадаги сизга керакли бўлган файл флешкада архивдан очилган ҳолатда.

 

3lsl.jpg

 

 

2.Винрар ёрдамида.

Архивга кирамиз ва сичқончанинг ўнг тугмасини босамиз, мулоқот бўлимида турган “Извлечь файлы” тугмасини босамиз

 

1lgl.jpg

 

Архив очилиши керак бўлган қаттиқ дискдаги (ёки флешка) папкани танлаймиз. Масалан диск F:/

 

2pup.jpg

 

Ёки шу дискдаги папкага

 

3juj.jpg

 

ОК ни босиб тасдиқлаймиз ва архив очилади

Буни бир қанча усуллари бор аммо ҳаммасидаҳам бир вазифа бажарилади. 

Ссылка на комментарий
Поделиться на других сайтах

  • 4 месяца спустя...
  • Ответы 22
  • Создана
  • Последний ответ

Лучшие авторы в этой теме

Лучшие авторы в этой теме

           Форумда сўнгги мавзулар ва хабарларни қидиришнинг осон усули тўғрисида қисқача кўрсатма

   Кўпчилик форумга кириб, ўз хабарлари ва темаларини топа олмайди. Уларни ториш жуда осон, албата уларни қандайдир сабабга кўра модераторлар ўчиришмаган бўлишса албатта
 

1. Биринчидан, форумнинг биринчи саҳифасида 5 та темадаги охирги хабарлар очилади. Аввал шу ердан бошлаймиз.


Ўзингизга қулайроқ тарзда ўрнатиб олиш учун ўнг томондаги тугмани босинг
9svs.jpg

Бош саҳифада қанча хабарлар кўринишини ўзингиз танлаб (1 тадан 10тагача) тасдиқлаш учун “Сохранить” ни босинг
10afa.jpg

.......................................................................................................................................................................
 
2.
Энди ўтган вақт вақт мобайнида охирги ёзилган барча сообшенияларни қидиришни кўрамиз.


1tpt.jpg
...........................................................................................................................................................
Дарҳол 10 та охирги сообшенияни хронологик тартибда кўрамиз. Хохишингизга кўра пастидан ўқимаган саҳифаларингизни танлашингиз мумкин
2yuy.jpg


2. Ўзингиз ёки бошқа форум қатнашчисининг постини аниқ кўриш учун бошқа усулдан фойдаланса ҳам бўлади.

Саҳифа пастки томонидаги ўзингизга керакли логинни устига стрелкани олиб келамиз. Молоқот ойнаси очилади.
3lgl.jpg
.......................................................................................................................................................
Публикации бўлимини танлаймиз
4eqe.jpg
...................................................................................................................................................................
ва унинг охирги темаларда ёзган сообшенияларини кўра оламиз

5gpg.jpg


3. Фойдаланувчининг айнан қайси мавзуда ёзган охирги сообшенияларини кўриш учун:
 


Фильтрдан Все сообщения ни танлаб, охирги ёзган сообшенияларини кўра оламиз
6hxh.jpg
..............................................................................................................................................................................
Фойдаланувчининг топилган темалардаги сообшенияни кўриш учун ўнг томонидаги ссилкани босамиз

7rur.jpg
..................................................................................................................................................................................
Ва дарҳол саҳифада бу пост ёзилган темада пайдо бўлади. Омад

snap3ana.jpg

 

Отдельное спасибо за помощь в переводе ,пользователю  WestMedia

 

 

Ссылка на комментарий
Поделиться на других сайтах

  • 2 недели спустя...

Орфография.

 

Орфография бу – “тўғри ёзиш” деган маънони билдиради. Форумимизда ҳозирда ўзбек ва рус тилларида мулоқот олиб борилмоқда. Бизга маълумки, Ўзбек ва Рус тиллари жуда бой тил, албатта ўз имло қонуниятлари билан бир-биридан анчагина фарқ қилади.

Форумда хабарни ёзиб уни юборишдан олдин, албатта жумлаларни яна бир бор текшириб чиқишга одатланинг.  Агарда сиз ўзбек тилига асосланган кирилл алифбосида матн ёзмоқчи бўлсангиз, жумлаларда “Ў”, “Қ”, “Ғ”, “Ҳ” ҳарфларидан кенгроқ фойдаланинг. Агарда сизга ўзбек тилида лотин ёзувига ёзиш қулай бўлган тақдирда, ўзбек тилидаги “Ў”, “Ғ” ҳарфларни “O`”, “G`” тарзда ёзишга ҳаракат қилинг.

Ёдингизда бўлсин!!! Жумлалардаги сўзда биргина белгининг тушиб қолдирилиши, сўз бутунлай бошқа маъно бериши ёки фойдаланувчилар матнни тушуниши учун ноқулайликлар туғдириши ҳам мумкин.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, “Ҳ” ва “Х” ҳарфларини ўз жойида ишлатинг. Масалан: “xar hil” эмас, балки “ҳар хил”.

Агар сиз рус тилида матн ёзмоқчи бўлсангиз, уларни текширишда Word матн муҳарририда текшириб олишингиз ҳам мумкин. Сиз ёзган ҳар бир жумлани нуқтага қадар матн муҳаррири тушуниш қобилиятига эга. Агарда ёзган матнингиздаги сўзда хатолик топса, сўз остига қизил рангда, бордию жумлада хатолик топган тақдирда яшил рангда тўлқин чизиб қўяди. Қизил рангдаги хатоликларни тузатиш осон, сичқонча стрелкасини устига олиб борасиз ва сичқончанинг ўнг тугмасини босасиз. Сизга бир неча сўзларни ёзишни таклиф этади, маъно жиҳатидан шулардан бирини танлайсиз. Жумладаги хатоликларни ҳам худди шундай ёрдамчи кўрсатмалари (подсказка) билан тузатасиз.

Қайси тилда бўлмасин сўзлашув услуби доимо ёзма услуб билан фарқ қилади.

Жумлаларни имло хатоларсиз ва аниқ ёзишга ҳаракат қилинг. 

Ссылка на комментарий
Поделиться на других сайтах

Присоединиться к обсуждению

Вы можете ответить сейчас, а зарегистрироваться позже. Если у вас уже есть аккаунт, войдите, чтобы ответить от своего имени.
Внимание:Ваше сообщение не будет отображаться другим пользователям, пока не будет одобрено модератором.

Гость
Ответить в этой теме...

×   Вы вставили отформатированный текст.   Удалить форматирование

  Допустимо не более 75 смайлов.

×   Ваша ссылка была автоматически заменена на медиа-контент.   Отображать как ссылку

×   Ваши публикации восстановлены.   Очистить редактор

×   Вы не можете вставить изображения напрямую. Загрузите или вставьте изображения по ссылке.





×
×
  • Создать...

Важная информация

Читаем Условия использования