Jump to content

Форумдан Қандай Фойдаланиш Керак? - Форумда Сизнин


Recommended Posts

Бошқа форумлардан матнларни қўйишда бизнинг форумдан дизайни ва орқа фони фарқ қилганда, бошқа ранглар билан ажралиб қолганда нима қилиш керак?

 

Масалан.

Бошқа форумдан матнларни кўчирганда, дизайн жиҳатидан фарқ қилса

Кўпинча бошқа форумдан оддийгина кўчириб, матнга қўйиладими

 

nzsd6p6.jpg

 

Матнни агар бундай жойлаштирсак

 

scntqim.jpg

 

Фақатгина фонсиз оддий матн олишимиз мумкин

 

sar4dyz.jpg

 

  • Like 1
Link to comment
Share on other sites

Форумда тезкор жавоб ёзиш бандида кимга жавоб бераётганлигимизни қандай қўйиш мумкин?

 

Бунинг учун жавоб ёзмоқчи бўлган фойдаланувчи исмини / ник клавиатура билан ёзиб жавоб беришингиз мумкин.

Ундан ташқари, жавоб ёзмоқчи бўлган фойдаланувчи ник/исмини сичқончанинг чап тугмаси билан босган ҳолда сичқончани қўйиб юбормасдан тезкор жавоб ёзиш бандига олиб келиб қўямиз.

Бу усул билан ник исмини браузернинг бошқа бўлимларига ҳам олиб ўтиш мумкин.

 

hfd8ia6.jpg

 

  • Like 1
Link to comment
Share on other sites

Постда суратларни тўлиқ ўлчамда кўриниши қандай бажарилади?

 

Бу ҳақда файларни қандай қилиб жойлаштириш мавзусида ҳам сўз борган эди.

Суратларни жойлаштирганда улар қандай ўлчамда бўлса, худди шундай кўринади.

Сиз суратлардан фойдаланишда интернет тармоғидаги http://img.uz , http://radikal.ru ёки форумнинг бош саҳифасида жойлашган фотоархивдан фойдаланишингиз ҳам мумкин

 

dep9ecr.jpg

 

 

Фотоархивга кириб, икки усулдан бирини танлаймиз

Агарда сиз ўз компьютерингиздан суратларни юкламоқчи бўлсангиз, "Выберите файл" тугмасини босиб, керакли расм манзилини кўрсатасиз ва "Загрузить" тугмасини босасиз.

Расм юклангандан сўнг саҳифада пайдо бўлади.

Кейин шу расм устига сичқончанинг кўрсаткичини олиб келиб, ўнг тугмасни босамиз ва “Копировать URL картинки” бандини танлаймиз.

Бу URL ни саҳифанинг матн редакторига “Вставить” орқали қўямиз ва ОК тугмасини босиб тасдиқлаймиз

 

sca52mf.jpg

 

  • Like 1
Link to comment
Share on other sites

Жуда катта шрифтдаги ҳарфларни кичрайтириш

 

Масалан бошқа ресурсдан керакли маълумотни кўчириб олдингиз дейлик:

 

канал Agon Channel Italia стартует 1 декабря

маълумот жуда тез кўзга ташланади. Матн редакторидаги чап томон тепада жойлашган кубикни босангиз, постни кодлар орқали кўрасиз.

Ҳарфлар бирмунча кичраяди, тўғри бу усул доим ҳам иш бермаслиги мумкин. Ундан ташқари матнни белгилаб, керакли ўзингизга керакли шрифт ва ўлчамини киритишинигиз ҳам мумкин.

Кичикроқ ёзув бизнингча чиройлироқ кўринади.

 

канал Agon Channel Italia стартует 1 декабря

  • Like 1
Link to comment
Share on other sites

Муаммо (бегона цитаталарда жавоб бериш)

 

Бир қанча ҳолларда форумга яқинда аъзо бўлган фойдаланувчиларни кимнингдир саволига жавоб бермоқчи бўлиб, жавобни унинг саволига ёзиб қўяди

Незнайка сказал(а) 31 Май 2048 - 03:24:

Мижозларга қанақа моделдаги тюнерни тавсия қилсам бўлади?

Ёш устанинг жавоби

Незнайка сказал(а) 31 Май 2048 - 03:24:

Мижозларга қанақа моделдаги тюнерни тавсия қилсам бўлади? Ўзимнинг мижозларимга доим Ондасбокс sx pro+ тюнерини таклиф қиламан.

Функциялари жудаям кўп, бир мунча қулай.

Натижада форумда тушунмовчилик юзага келади. У савол бердими ёки жавоб? Баъзида ёш усталарни постин тушуниш қийин. Агарда сиз билмасдан сичқонча билан ҳамсубтингиз цитатасини босиб у томонга ўтиб қолган бўлсангиз, буни бартараф қилиш жуда осон.

“Редактор сообщений” тугмасини босамиз. Чат томон энг юқоридаги кубикни босамиз. Биз ёзган матнни код ҳолида кўришимиз мумкин. Ёдингиздан бўлсин, сиз ёзаётган жавоб доим [/ quote ] сўзидан пастда бўлиши керак. Матнни шу сўзни пастадан ёзамиз. Сўнггида яна кўмакдош кубикимизни босамиз.

Кузатамиз ...

Ёш устанинг жавоби

Незнайка сказал(а) 31 Май 2048 - 03:24:

Мижозларга қанақа моделдаги тюнерни тавсия қилсам бўлади? 

Ўзимнинг мижозларимга доим Ондасбокс sx pro+ тюнерини таклиф қиламан.

Функциялари жудаям кўп, бир мунча қулай. :good:

  • Like 1
Link to comment
Share on other sites

Матнда ссилкани қандай яшириш мумкин?

 

Матнни ёзаётганда ссилка киритиш “Шу ердан кўчириб олинг” “Шу ерда” каби калитларга эга сўзларни ёзиш керак.

Бунинг учун ҳамсуҳбатимизга очиш осон бўлиши учун саҳифани ссилкасини кўчириб узатиш кифоя.

 

q9zlwbe.jpg

 

Кейин, ссилка тарзда бермоқчи бўлган матнни белгилаймиз

 

ktgwobk.jpg

 

Кейин "Вставить URL" тугмасини босиб, ажратилган бўлакларга ссилкани манзилини қўямиз ва ОК тугмасини босиб тасдиқлаймиз.

  • Like 2
Link to comment
Share on other sites

Форумда мавзу бўйича савол бериш

 

Кўпгина ҳоларда ёш усталар ўзларини қизқтираётган саволларни тўғри келган мавзуга ёзишади ёки махсус янги мавзу очишади. Аммо буни бошқа усуллари ҳам бор. 

1 Форумда бир-бирини такрорловчи мавзуларни очгишдан аввал мавзу бўйича қидириб кўринг ёки форумни диққат билан саҳифаларини кўриб чиқинг. Эҳтимол сизни қизиқтираётган саволларга Узсатда илгари жавоб ёзиб қолдирилган бўлиши ҳам мумкин.

2 Агарда янги мавзу о*цензура*қчи бўлсангиз форум бўлимларининг сизнинг сўровингизга мос келишига аҳамият беринг.

3. Янги мавзу очишда “Ёрдам беринг” каби мавзулардан кўра, янги ғоя киритишга ҳаракат қилинг.

4. Масалан Стартрек тюнери ҳақида саволни Опенбох ҳақидаги мавзуга эмас, балки Стартрек мавзусига ёзамиз

5. Агарда мос келувчи мавзу бўлса, саволларни шу мавзуга ёзамиз. Савол берганда сизни қизиқтираётган муаммоларни тўлиқ ёзишга ҳаракат қилинг. Сабаби усталар сизга ёрдам бериши тезроқ ва қулайроқ бўлади. Сиз ёзган саволга жавоб беришларини дарҳол кутманг, сабрли бўлишга ҳаракат қилинг. Ўзбекларда бир мақол бор – “32 фаришта, ҳар қайси ҳар ишда”. Саволни икки маротаба қайта ёзиш ҳам но ўрин. 

6. Агарда қаерга ёзишни ёки керакли маслаҳат олишни хохласангиз  http://www.uzsat.net/topic/8259-esli-ne-znaem-kuda-pisat-pishem-siuda/page-460 ёки http://www.uzsat.net/topic/1324-iangi-shogirdlar-savol-berishlari-uchun/page-658 мавзуларига ёзишингиз мумкин.

7. Бу қоидаларга амал қилиб сиз бошқа бир фойдаланувчига керакли маълумотларни тезда топишга ёрдам берган бўласиз.

Link to comment
Share on other sites

Калитларни ёки матнна қандай спойлер остига яшириш мумкин

 

Матнни керакли қисмини белгилаб ВВ код тугмасини босамиз

 

201505sns.jpg

 

Кейин "Скрытый текст(спойлер)" бўлимини танлаймиз

 

p43om5i.jpg

 

ОК тугмасини босамиз.

Link to comment
Share on other sites

"Градус" белгиси қандай ёзилади?

 

Форум сунъий йўлдошлар билан боғлиқ бўлганлиги учун бизга баъзан градус сўзи ишлатилади. Градусни ёзганда ҳамма фойдаланувчиларга тушунарли бўлиши учун клавиатурадаги alt+0+1+7+6 тугмалар кетма-кетлигини босишингиз кифоя. “°”

 

2015061611.jpg

 

Link to comment
Share on other sites

Янги қисқа хабарларни узатиш

 

Матнларни форумда қайси типда безаш мумкин?

Матнни ёзишда матн маълум қисмини қалин шрифтда ва ётиқ ёки таги чизилган тарзда ёзишинигиз мумкин

·         кўп тарқалган матн редакторларидагидек бошқарув элементлари

·         BB кодларини мустақил киритиб ёзишингиз ҳам мумкин.

BB коды редакторнинг юқори чап қисмида жойлашган

 

biymrqv.jpg

 

Бошқарув элементлари матнни ёзаётганда стандарт ҳолда кўриниб туради. Стандарт редактор BB кодларни қабул қилиб, дарҳол уни матн редакторлари каби фойдаланувчига тушунарли тарзда визуал кодлайди. Визуал редактордан фойдаланиш қийин эмас, масалан қалин ёзиш учун панелдаги В тугмасини босиш кифоя. Агарда яна бир марта босанггиз ўз ҳолига қайтади.

BB кодлар бу – форумда ишлатиладиган HTML га ўхшаш махсус теглар жамланмаси.

Link to comment
Share on other sites

Join the conversation

You can post now and register later. If you have an account, sign in now to post with your account.
Note: Your post will require moderator approval before it will be visible.

Guest
Reply to this topic...

×   Pasted as rich text.   Paste as plain text instead

  Only 75 emoji are allowed.

×   Your link has been automatically embedded.   Display as a link instead

×   Your previous content has been restored.   Clear editor

×   You cannot paste images directly. Upload or insert images from URL.

 Share





×
×
  • Create New...

Important Information

Читаем Terms of Use