Jump to content

Латифалар-Ичак узди хангомалар


Recommended Posts

Бир киши “Microsoft” компаниясига фаррош бўлиб ишлаш учун келибди. Кадрлар бўлимида у бир нечта тестлардан, суҳбатдан ўтибди ва унга дейишибди: — Табриклаймиз, сизни ишга қабул қиламиз. Бизга ўз e-mail'ингизни қолдиринг, иш жадвали ҳақида маълум қиламиз. — Кечирасиз, менинг компьютерим йўқ,– дебди бояги киши, – электрон почтам ҳам йўқ. — Афсуски, у ҳолда сизни ишга қабул қилолмаймиз. “Microsoft”нинг барча ходимлари билан e-mail орқали алоқа қиламиз ва ишимизнинг асосий қисми компьютерлар билан боғлиқ. Шунинг учун сизни ишга ололмаймиз. Бечора киши ташқарига йўл олибди ва компьютер учун қандай қилиб пул топишни ўйлай бошлабди. Чўнтагида атиги 30 доллар пули бор экан. Қараса, нарироқда бир фермер боғидан териб келган олмаларини сотаётган экан. У 10 кило олма сотиб олибди ва гавжум кўчалардан бирига бориб олма сота бошлабди. Икки соатда унинг пули икки баробар, олти соатдан кейин эса 10 баробарга кўпайибди. У “Microsoft”га ишга кирмасдан ҳам яшаш мумкинлигини тушунибди. Бир қанча вақтдан кейин эркак автомобиль сотиб олибди, аввалига кичик дўкон, кейинроқ магазин очибди. Беш йилдан кейин супермаркетлар тармоғини ташкил қилибди. Шундан сўнг у бизнесини суғурта қилдирмоқчи бўлибди, суғурта агенти эса ундан электрон почтасини қолдиришни сўрабди. Бизнесмен худди бир неча йил олдинги сингари унда e-mail ҳам, компьютер ҳам йўқлигини айтибди. – Қойил! – дебди суғурта агенти, – компьютерингиз йўқ бўла туриб шундай бизнесга эга экансиз! Агар компьютерингиз бўлганида, ким бўлардингиз экан?! Бизнесмен унга жилмайиб жавоб қайтарибди: – У ҳолда “Microsoft”да фаррош бўлардим.

  • Like 5
Link to comment
Share on other sites

Ялмоғиз ойнасига қараб сўрабди: — Бу дунёда ким чиройли, деса Ойна: — Мен, дермиш

 

 

 

 

[Бир скелет иккинчисига қараб дебди: — Сен қанақа одамни скелетисан? — Мен семиз одамни скелетиман. — Ўзингчи? — Мен ориқ одамнинг скелетиман, - дебди. Скамейкада бир скелет ўтирган экан, халигилар: — Ука, сиз қанақа одамни скелетисиз, - деса: — Тоға мен скелет эмас, студентман дермиш

 

Интернетда одам кўп — Душанбага ўхшайди. Личкада смс кўп — Сешанбага ўхшайди. Гости бўлар жононлар — Чоршанбага ўхшайди. Келинлар ҳурсанд бугун — Пайшанбага ўхшайди!

 

Ярим кеча. Собиржон аёлига: — Хотин, уйғон сенда гапим бор. Хотин: — Эээй ухласангизчи... Эр: — Турсангчи! Хотин: — Йўқ, мени уйқум келяпти. Собиржон ҳафа, ошхонага ўтиб, музлатгичдан винони олиб очаётганди, пробка отилиб чиқиб Собиржоннинг пешонасига тегди ва ҳушидан кетди. Шунда 5 ёшли ўғилчаси онасини олдига келиб деди: — Ойи, бекорга ламатса қилдиз-де, дадам ўзини отиб қўйди дермиш.

 

Қиз онаси билан докторга борибди. Доктор қизга ечининг, текширамиз, - деса Қиз: — Мен эмас, ойим касал, - деса Доктор: — Қани опажон оғзингизни очиб: А-А-А, - денгчи дермиш.

 

Янги киёв қайнонасига телефон қилаябди: — Ойи қизингизни олиб кетинг! Қизингиз менга ёқмади. Аранг бир ой чидадим. Менга бунақа хотин керакмас! Қайнона: — Вой шўрим қурсин. Куёв бола ҳар қанақа олинган маҳсулотни 3 кун муддат ичида қайтариш керак. Ўз вактида қайтарилмаган маҳсулотга ишлаб чиқарувчи жавобгар бўлмайди!

 

Кунлардан бирида ҳоким йўлда кетаётган экан, кўчада эшак етаклаб кетаётган Афандини кўриб, шофёрга: — Отахонни ёнида тўхтат, бир бопли - дебди. Ҳоким Афандига қараб: — Ҳа, Афанди, эшакни ўқишга олиб кетвосизми? - деб шофёр билан қотиб кулишибди. Гапга жавобан Афанди: — Ҳа, ўқишга олиб кетвоман. Ўқиса ҳоким бўлади, ўқимаса шофёр - дебди

 

Бир чол кампири билан бозорга борибди. Чол: — Сенга ўзим бир бош оёқ кийим оберай. Кампир — Ҳоп, дадаси. Чол сотувчи жувонни олдига бориб: — Қизим бу кўйлакларинг неча пул? Сотувчи: — 30 000 Чол: — Ҳа, яхши. ааа, бу лозимингчи? Сотувчи: — 40 000 Чол: — Эхе, бу қизим қиммат айтдинку. Қизим бундай қиламиз кўйлагинг яхши экан, майли кўйлагингни кўтарамиз, лозимингни туширамиз. Қанчага берасан? Шунда кампир: — Ҳай, яшамагур чол-а

  • Like 5
Link to comment
Share on other sites

Хотин радиога телефон қиляпти: — Алло - бу радиоми? — Ҳа, сиз радиога тушдингиз. Кимга қандай қўшиқ қўйиб беришимизни ҳоҳлайсиз? — Илтимос, ярим кечаси маст бўлиб ўйнашиникига борган ва ўйнашининг эридан ўлгудай калтак еб қовурғалари синиб ҳозир касалхонанинг реанимация бўлимида ётган эрим учун "МАНА СЕНГА ЎША КАЙФ" қўшиғини қўйиб берсангиз.

 

Қабристондан қайтаётган икки кампир суҳбатлашяпти: – Ёшингиз нечада? – Саксон еттида. – Шу ёшингизда пардоз қилиб юрганингизга ўлайми?! – Ҳа, энди... Ўзингиз неча ёшдасиз? – Тўқсон учда, айланай. – Уйга қайтиб овора бўлиб юрганингизга ўлайми?

 

Мевалар суҳбатлашиб ўтиришар экан, ёнғоқ мақтанибди: — Мени одамни миясига ўхшатишади - деса, Олма: мени одамларнинг юзига ўхшатишади дебди. Гилос: мени одамларнинг қирмизи лабига ўхшатишади деса, Банан: хижолат бўлиб келила темани ўзгартирили - дермиш.

 

Учта пашша гаплашиб ўтириб зерикибди. Уччаламиз уч томонга кетамиз ва бир йилдан сўнг шу ерда кўришамиз деб учишибди. Орадан бир йил ўтибди, пашшалар келишилган жойда йиғилишибди: Бири семирган, иккинчиси ўз ҳолатида, учинчиси озиб кетган экан. Семирган пашшадан сўрашибди: — Сен қаерда бўлдинг? — Мен бой хонадонга бориб овқатни ичига тушсам, бир коса овқатни суриб қўйишарди. Мазза қилиб еб ётардим. Иккинчисидан сўрашибди: — Сенчи? — Мен шундай овқатга учиб тушардим, бир қошиқда олиб қўйишарди, шуни еб ётардим. Учинчисидан сўрашибди: — Сенчи? Нега озиб кетдинг? — Мен студентларнинг ётоқхонаси олдига бориб қолдим, шундай овқатига тушсам, қанотимдан ушлаб, бир шимиб отиб юборишарди.

 

Иккита хўроз: — Юр кетдик, айланиб келамиз. — Ҳа, қайерга? — Табакага! — У ерда нима қиламиз? — Яланғоч товуқларни томоша қиламиз.

 

Футбол ҳаками кечаси хотинини эркалаётса хотини: — Чарчадим ухлайман деса ҳакам шартта сариқ карточка кўрсатибди. Хотини: — Нимага? — Симуляция учун дебди. Бир бирига тескари қараб ётишибди.Орадан ярим соат ўтгач хотини эрига қизил карточка кўрсатиб турармиш. Эри: — Нимага? — Қўл билан ўйнаганиз учун.

 

Йигит қиз танишуви: йигит: — Яхши қиз, сизга қанақа йигитлар ёқади? — Менга ҳарбий йигитлар ёқади улар қўрқмас бўлади. — Яначи; — Яна ҳинд йигитлари ёқади, улар жудда эҳтиросли бўлишади; — Яначи? — Корейс йигитлари ёқади улар моҳир қиличбоз бўлишади; — Унда танишиб қўяйлик, оддий лейтенант Амитабх Жумонг

 

Битта қиз Сирдарёга бориб сири очилибди, яхшиям Амударёга бормабди

  • Like 5
Link to comment
Share on other sites

Бир куни 5000 сўм вафот этиб дўзахга тушибди қараса: 1 сўм, 3 сўм, 5 сўм, 10 сўм, 25 сўм, 50 сўм, 100 сўм, 200 сўм, 500 сўм, ҳатто 1000 сўм ҳам жаннатда мазза қилиб юришган экан шунда, 5000 сўм 100 сўмга сизлар: — Жаннатга қандай тушдинглар деб сўрабди? 100 сўм жавоб берибди: — Сен бирор марта масжидга борганмисан? Бирор марта етим есирларга садақа қилинганмисан дебди.

 

Шогирд устозидан сўрабди: — Устоз бизнинг футболчилар ҳужумда яхши ўйнайдими ё ҳимояда? Устоз жавоб бериб: — Эҳ бўтам бизнинг футболчилар тўйда зўр ўйнайди, тўйда дебди устоз.

 

Кафеда Америкалик, Турк, Туркман ва Ўзбек ўтирган экан. Америкалик "мен қадаҳимни америка долларининг янада обрўли бўлиши учун кўтараман" дебди. Турк "мен ушбу қадаҳни туркнинг гўзал раққосалари учун кўтараман" дебди. Туркман "мен эса дунё бўйича етакчиликни бермай келаётган гиламларимиз учун кўтараман" дебди. Улар мағрур туриб ўзбекка қарашди. "Сен ниманг учун кўтарасан қадаҳни?" деди улардан бири. Ўзбек "мен қадаҳимни туркманнинг гиламини устида туркнинг қизларини ўйнатиб, устидан америкаликнинг долларини сочадиган мард ва бой ўзбекларимизнинг кўпайиши учун ичаман" деган экан.

 

80 ёшли отахон врачга шикоят қиляпти: -“Биласанми духтир болам, ҳар сафар кўрпада АЛОКА билан шуғулланганимдан кейин, қулоғимда шовқинлар пайдо бўлади, нима энди у?”, деса. Врач кулимсираб:-“Отахон бу олқишловчи қарсаклардир!”, деган экан.

  • Like 5
Link to comment
Share on other sites

Мошини бор,пиёда,

Юрмас асло момойлар.

19 ёшли кизга,

Гап отади бобойлар.

Бобой юрган йулида,

Ёшарсам дейди хар он.

Кампирларнинг кулида,

Сунгги чиккан телефон.

60 ёшли кампирлар,

Бева булиб коляпти.

Хатто ба’зи бобойлар,

Ёш хотинни оляпти.

Бир кун чол ка�пирига,

Сен карисан деярмиш.

55 ёшли чолга,

Ёш киз тугри келармиш.

"Майли” дебди кампир хам,

Жонга тегиб чол эри.

Суз бошлади жахлидан,

Юзини босди тери.

Хавас кипсиз ёшларга,

Майли боринг-е хуш хол.

Сизга ёкар кизларни,

Интернетдан топинг чол.

Хурсанд булиб чол энди,

Интернетда турармиш.

Кеч соат 12дан,

Личкада гаплашармиз.

Интернетда йигитнинг,

Расмин к,уйиб олибди.

Интернетдан бир кизни,

Яхши куриб колибди.

Кизни расмини куриб,

Айрилибди хушидан.

Унинг кузу кошлари,

Аримасмиш тушидан.

Чол хаёли ул кизда,

Кампирин кузга илмас.

Чойхонадан хам кура,

Клубдан нари келмас.

Бир куни чол у кизга,

Учрашувдан гап очди.

"Хуп” деб жавоб ёзганда,

Кизга дардини сочди.

Сиз хаётимда танхо,

Баланд тутай бошимдан.

Учрашувга чикканда,

Айб кидирманг ёшимдан.

Киз ёзибди "мен рози,

Кутасизми сиз мени.

Ёш утиб,карисам хам,

Севасизми сиз мени”?

Чол дебдики "Албатта”

Узгани ёр этмайман.

Не булса хам барибир,

Сизни ташлаб кетмайман.

Белгиланиб учрашув,

Иккиси хам келдилар.

Бир-бирини шу тобда,

Чолу кампир билдилар.

Чолнинг кузлари хайрон,

Караса "сен кампирим”?

Нахот айланиб сенга,

Учратдирса такдирим.

"Эххе чолгинам” деди,

Ёш кизларга не гап бор.

Сиздай кексайган чолга,

Мендек кампир вафодор.

Кексайса хам одамлар,

Каримас екан юрак.

Чол дебди”Эй кампирим,

Кимим бор сендан булак”?

Шундай экан бобойлар,

Чиданг дунё торига.

Шукур килиб яшянгда,

Кампирингиз борига!

  • Like 5
Link to comment
Share on other sites

Гулзорлардан гул тополмаймиз.

Ё тандирга нон ёполмаймиз.

Экин экиб ер чополмаймиз.

Уйда агар хотин бу'лмаса.

Тингламайди ака укамиз.

Дардимизни кимга ту'камиз.

Мазза килиб кимни су'камиз.

Уйда агар хотин бу'лмаса.

Эркакман деб ку'крак керамиз.

Ризкимизни эплаб терамиз.

Топган пулни кимга берамиз.

Уйда агар хотин бу'лмаса.

Билолмаймиз кимга нолишни.

Эплолмаймиз жой хам солишни.

Кучоклаймиз шу'рлик болишни.

Уйда агар хотин бу'лмаса.

Жавоб йу'кдир оддий саволга.

Бош чайкалур минг бир хаёлга.

Гап отамиз ку'шни аёлга.

Уйда агар хотин бу'лмаса...

  • Like 2
Link to comment
Share on other sites

Kimdur sevar Ranvirni

Kimgadur yoqar cherak

Lekin o'zbek qiziga

Ayting ular ne kerak

Axir o'zbek bo'lganku

Rustam Doston,Temurlar

Rashkim yomon ko'z oching

Xindni sevmay o'lgurlar

Qizlargaku mayli xo'p

Yigitlarga ne bo'ldi

Kecha Cherak o'lganga

Nechtasi infark bo'ldi

Bu barisi savsata

Naxot buni sezmaysiz

Kino tugamaguncha

Ko'zingizni uzmaysiz

Lekin menga azizlar

Yoqdi o'sha Ishani

Dilda armon qolmasdi

Bitta o'psam o'shani.

  • Like 2
Link to comment
Share on other sites

Бир киз шафтоли ейман деб олма дарахтига чикиб кетаётиб, оёги осмонда бу'либ йикилиб тушибди. Энг ёмони ота-онаси, ака-укасини эслолмабди. Лекин однодаги парол логини эсидамиш !!!

 

Бир келишган киз автобусга чикса утиришга жой йук экан. Бир йигит шухлик килиб келинг тиззамга утириб кетас деса, киз хам безбет экан шартта утириб олибди. Бироз утгач киз:---Чунтагизда нима бор тобора каттиклашиб кетябди деса, йигит хижолат булиб, ---Зажигалка бор эди деса, буни кузатиб турган 80 ларга кирган чол, ---Кизим кел менинг тиззамга утир, мен чекмай куйганимга 20 йиллар булган, дермиш

 

Бир йигит ярим кечаси интернетини ёкиб, Однога кирса бир кизни сайти ёник турган экан . Йигит дарров у кизни сайтига кириб СМС ёзибди "- Яхши киз нега ухламаяпсиз? Агар ухлаётган булсангиз, манга тушларизи жунатинг, тушингизда ёнингизда булай. Агар кулаётган булсангиз, кулгунгизни жунатинг, Лабингизда турай. Йиглаётган булсангиз, куз ёшингизни жунатинг, майли ман куз ёшинги3га чукиб улай". Йигит "- Койил килдим, бундай смсдан кейин хар кандай киз илинади" диб утирса, киздан смс кепти "- Хозир хожатхонадаман, нимадан жунатишга хайронман".

 

 

 

Бир қиз метрода кетаётиб ухлаб қолибти. Бир пайт уйғониб кўзини очса рўпарасида битта кичкина бола тикилиб турганмиш болага қараб жилмайиб қўйса, бола дадасини қўлини тортиб

- "Дада, дада ,"Ўсирақ" опа кўзини очиб уйғондилар" дермиш.

 

Иккита узбек кизи Москвага боришибди рус кизлари сигарета чекишвотган экан

1 - Ойпош кел биз хам сигарета чекамиз деса

2 - биз узлигимизни йукотмаймиз кел ундан кура нос чекамиз дебди

 

 

 

Qishda 2 ta eshshak yo'lda sovuqqotib ketishvotkanekan,

oldidan kalta yupka

kiygan qiz chiqbqopti. 1

Eshshak xaligi qizi ko'rib

yonidagiga: "qara bu

dunyoda bizadanam

terisi qattiq xayvonlar

boraekan" dermush.

  • Like 2
Link to comment
Share on other sites

Иккита бобой сухбатидан.

- 41-инчи йиллар эсингдами, аелларни хохлаб колмаслик учун таблетка беришарди.

- Эсимда, эсимда. Уша таблеткалар энди таъсир киляпти...!

 

 

Бир 80 ёшли отахон духтирга борди:

- Духтир болам, кейинги хафта яна уйланяпман. Сен бунга нима дейсан?

- Бу жуда зур-ку! Келин неччи ёшдалар?

- Ун саккизда!

- Отахон, мен сизни огохлантириб куяй. Куп кушилаверманг, окибати улим билан тугаши мумкин.

- Улса улар, янгисини оламан!

 

 

Bir kuni Ummon guruhi

to'yga

boribdi. To'y avjiga

yetganda bir

qari otaxon o'rtaga tushub

olib rosa o'ynabdi. To'y

tugashiga

yaqin o'rtakash haligi

otaxonni

davraga chorlab :- Otaxon

endi xonandalarimizi bir

duo

qilib qo'ying ularga javob

bereylik

debdi. Otaxon ularni rosa

duo qilibdi. To'ydan so'ng

bir

kishi

kelib otaxonga:- Siz

Ummon

guruhini eshitasmi

deyman o'ziyam rosa

o'ynadiza.

Qoyil

qolish kerak shu yoshizda

Ummonni eshitarkansiz

debdi.

Shunda otaxon jaxil bilan:-

Tuffuu...lanati ular

Ummon

guruhimidi men Setora

guruhi deb o'ylabman

dermish.

 

Однодан чикмайдиган болага уртоклари наша чектириб уйига киргизиб юборишибди.

Бола уйига кириб кетаётса, ховлида турган эчкига кузи тушибди. Эчкини олдига бориб караса, буйнида кунгирокчаси бор экан. Шунда эчкига караб:

- Ие, сенга кимдир друзья ташлабди! -дермиш!

 

Бир сураткаш жиннихонага жинни беморларни суратга олиш ун борибди хамма беморларни суратга олибди энг охири битта беморга навбат кебди келинг энди сизни навбатиз диса бемор нукул дарахтни оркасига утиболиб туширинг расмга диб бакирар эмиш сураткаш нега бундай киляпсиз диса бемор расмни ишлаб кеганингдан кн ота онамга ювораман ота онам расмни кулига олиб кураётганда дарахни оркасидан югуриб чикиб куркитаман дирмиш....

  • Like 1
Link to comment
Share on other sites

Join the conversation

You can post now and register later. If you have an account, sign in now to post with your account.
Note: Your post will require moderator approval before it will be visible.

Guest
Reply to this topic...

×   Pasted as rich text.   Paste as plain text instead

  Only 75 emoji are allowed.

×   Your link has been automatically embedded.   Display as a link instead

×   Your previous content has been restored.   Clear editor

×   You cannot paste images directly. Upload or insert images from URL.

 Share

×
×
  • Create New...

Important Information

Читаем Terms of Use