Jump to content

Назарий ёрдам. Қурилмалар техник таснифи.


Recommended Posts

Сунъий йўлдош антенналари – сунъий йўлдошдан сигналларни қабул қилиш ва узатиш учун хизмат қилади.

Уларнинг кенг тарқалган тури бу – параболик антенна. (уларни кўпинча сунъий йўлдош антенналари деб атаймиз). Антенналар бир неча турга ва ўлчамга эга бўлади. Ҳозирда улар дунё миқиёсида сунъий йўлдош телевидениеси ва радиосини узатиш ёки қабул қилиш ва Интернет тармоғидан фойдаланиш учун хизмат қилмоқда.

Антенналарнинг 2 хил асосий тури мавжуд – тўғрифокусли ва офсет.

  • Like 6
Link to comment
Share on other sites

Тўғри фокусли (симметрик) антенна

         (Антенна ва апертура парабалоид ҳаракати билан характерланади.)

Сунъий йўлдошдан келаётган сигнал барқарорлиги ва кучи антенна диаметри билан ўзаро боғлиқ бўлади. Геостационар сунъий йўлдошдан фойдаланишда антенналар диметри асосан 55см дан 500см гача бўлиши назарда тутилган. Параболик текислик маркази (тахминан) қарама-қарши томонида нур тутгич (облучател) ўрнатилади. Нур тутгичга эса конвертор қўйилади.

post-56511-0-92778500-1443900849_thumb.gif

Бу турдаги антенналардан С ва Кu типдаги сигналларни қабул қилиш имкони мавжуд.

  • Like 6
Link to comment
Share on other sites

Офсет антенналар

         Бу турдаги антенналар ҳозирда сунъий йўлдош телевидениеси ва интернет тармоғидан фойдаланишда жуда кенг тарқалган.

Офсет антенна парабалоид носимметрик бўлаги нур тутгич билан антенна фокусидаги парабалоид ҳаракатини ўз ичига олган. Бунда фокус нуқтаси антеннанинг геометрик маркази пастида жойлашган бўлади. Антенналарда сунъий йўлдошдан келаётган нурлар урилиб, керакли нуқта эга бўлади.

 

post-56511-0-48452200-1443901109_thumb.gifpost-56511-0-88027400-1443901177_thumb.gif

 

Бу типдаги антенналарда конвертер антенна оғирлик маркази пастида вертикал ҳолатда бўлади, унинг барқарорлиги шамол қаршилигига бардошлироқлиги билан фарқланади. Географик кенгликка қараб унинг бурчак бикрлиги ўзгаради. Антенна тўғри фокусли каби доира эмас балки эллипс кўринишда бўлади, яъни горизонтал ўлчами вертикал ўлчамидан 10% га узун бўлади. Ўрнатганда антенна вертикали ҳолатда бўлиши керак. 

  • Like 6
Link to comment
Share on other sites

DVB (инглиз тилидан олинган қисқартма Digital Video Broadcasting — рақамли видео узатиш) — рақамли телевидения стандарти бўлиб, “DVB Project” халқаро ташкилоти томонидан таъсис этилган.

1991 йилда телерадиокомпания воситалари ишлаб чиқарувчи European Launching Group ташкилотига асос солинди. 1993 йилга келиб, компания ўз номини Digital Video Broadcasting Project га ўзгартирди ва ҳозиргача DVB савдо белгиси остида фаолият кўрсатмоқда. Биринчи рақамли телевизион стандарт DVB Project томонидан ишлаб чиқарилди ва DVB-S сунъий йўлдош телевизион стандартига айланди.

Ҳозирда DVB стандарти сунъий йўлдош, мобил, кабел, IPTV ва бошқа телевизион рақамли сигналларни узатишда хизмат қилмоқда.  DVB стандарт видео сигналларни узатишда сиқилган формат яъни MPEG, MPEG-II, MPEG-IV, HD, UHD тарзда фойдаланувчи техник баъзаси имкониятларидан келиб чиққан ҳолда керакли тартибда узатиш имкониятига эга. 

Edited by erkinrasulov
  • Like 8
Link to comment
Share on other sites

Конвертер – сунъий йўлдошдан келаётган сигналларни қабул қилувчи ва узатувчи қурилма.

Сунъий йўлдош телевиденияси учун биз сиз билан фақат қабул қилучи конверторлардан фойдаланамиз. Уларни бир йўналишли деб атаймиз. Сабаби икки йўналишли конверторлар асосан интернет тармоғи фойдаланувчилари учун қўлланилади.

Конвертерлар – асосан кучли частотадаги сигналларни электромагнит тўлқинларига қайта ишлайди.

Конверторларнинг бир қанча тури мавжуд. Улар бир биридан аниқ бир ўлчамдаги дипазонда ишлаши билан фарқланади.

С – дипазон 3400-4200 MHz

post-56511-0-26034300-1443986275_thumb.jpg

Ku – диапазон 10700-12750 MHz

post-56511-0-97828000-1443986301_thumb.jpg

  • Like 5
Link to comment
Share on other sites

Конверторлар - сунъий йўлдош сигналлари частотаси электромагнит тебранишларини кучайтириб, частоталарни қайта ишлайди. Қайта ишланган частоталар гетеродинга қараб камаяди ёки аксинча. Барча диапазонда конвертерларнинг ўз гетеродинига қараб танланади.

Масалан:

Якка (Single) 5150 / 5750 / 10750

Универсал 9750-10600 / 9750-10750

С – дипазон учун 5150 ёки 5750 частотага эга якка гетеродин ишлатилади.

Замонавий универсал конверторларда Ku дипапзон учун иккита гетеродин 9750 MHz  ва 10600 MHz қўлланилади.

Ku даипазонда биргетеродинда ишловчи конвертерлар фақат 10750 MHz частотада ишлайди. Улардан НТВ+ ва Триколор Тв операторлари сигналларини қабул қилишда фойдаланамиз.

Замонавий конверторлар ҳар қандай қутбланишда ҳам сигналларни қабул қилади. Бунга асосан бир чизиқли (вертикал/горизонтал) ва айланма (чап/ўнг айланма) қутбланиш киради.

Ҳар хил қутбли сигналларни қабул қилишда конверторлар ток кучини камайтириш ёки ошириш йўли билан ўзгартириши мумкин. Вертикал -13, горизонтал учун 18 В керак бўлади. Савол туғилиши мумкинки L  ва R учун қандай. Бу жуда оддий, қаерда L (чап) демак H (горизонтал) қаерда R (ўнг) демак V (вертикал).

  • Like 5
Link to comment
Share on other sites

Ku дипазон конвертори

post-56511-0-97828000-1443986301_thumb.jpg

Бу типдаги конвертордан асосан бир ресиверда фойдаланиш учун мўлжалланган. Агарда бир чиқишли конвертордан икки ресиверга фойдаланиш зарурати бўлган тақдирда ресверларнинг иккаласида ҳам бир хил қутбланишга эга частота сигналларидан фойдаланишга тўғри келади. Сабаби юқорида айтилганидек ҳар хил частоталарни қабул қилишда ток кучини ўзгартириб бошқа қутбланишга ўтиши мумкин.

Конверторларнинг ишлаб чиқарувчи томонидан 2 фойдаланувчи учун

post-56511-0-02264100-1443987575_thumb.jpg

4 фойдаланувчи учун

post-56511-0-13587400-1443988146_thumb.jpg

8 фойдаланувчи учун

post-56511-0-61123900-1443988156_thumb.jpg

мўлжалланган тури мавжуд. Уларнинг иш фаолияти бир биридан фақатгина фойдаланувчи сони билан фарқ қилади.

  • Like 5
Link to comment
Share on other sites

DiSEqC (Digital Satellite Equipment Control)

post-56511-0-84134200-1443996085_thumb.jpg

Сунъий йўлдош ресиверлари ва конверторлар ўртасида маълумот алмашинишига хизмат қилади.

Маълумот алмашишда ток манбаини етқизиб бера олувчи коаксил кабеллардан фойланилади. Иш фаолиятида 13/18 В ток манбаи ва 22 kHz гача тўлқин тонларини ўтқиза олиш имкониятига эга. DiSEqC кабел орқали 13/18В занжирда 650-900мВ амплитудада маълумот узатади. Максимал амплитуда 1В, минимал 100мВ.

 

DiSEqC  кенг импулсли модуляцияни узатишда фойдаланилади, эгилувчи импульс кенглиги узатиладиган битга боғлиқ. 1 бит маълумотни узатиш вақти 1.5 мс ва ўз вақтида ҳар бири 500мкс га тенг 3 бўлакка тенг бўлинади.

 

 

DiSEqC бир нечта тури мавжуд. Энг паст даражаси (1/2-2/2) Мини DiSEqC

DiSEqC 1.0 4 та конверторни уланишини таминлайди

post-56511-0-69813600-1443996237_thumb.jpg

DiSEqC 1.1 16 та конверторни уланишини таминлайди

DiSEqC 1.2 позиционерлар ўртасида назорат ўрнатади

post-56511-0-98227800-1443996357_thumb.jpg

DiSEqC 2.0 DiSEqC 1.0 да икки томонлама ахборот алмашишни тартибга солади

DiSEqC 2.1 DiSEqC 1.1 да икки томонлама ахборот алмашишни тартибга солади

DiSEqC 2.2 DiSEqC 1.2 да икки томонлама ахборот алмашишни тартибга солади

 

DiSEqC 1.Х бир томонлама алоқа ҳисобланади, сабаби ресивер берган буйруқ фақат конверторга узатилса, DiSEqC 2.Х ларда ресиверга бу хусусида жаволб ҳам юбориш имкониятига эга. Уларни бир биргига улаганда фақат Х га этиборлироқ бўлиш керак. Икки томонлама ахборот алмашинувчи DiSEqC фақат ҳамроҳи ҳам шу оиладан бўлсагина мақсадга мувофиқ. Масалан DiSEqC 2.0 /1.0

  • Like 5
Link to comment
Share on other sites

Коаксиаль кабель (RG-59)

 

Одатда юқори частотадаги сигналларни етқизишда қўлланилади. Кабел 1880 йилда Британия физиги Оливер Хевисайд томонидан кашф қилинган.

post-56511-0-47068500-1444042613_thumb.png

1 Ички сим (асосан мис ва мис-алюминий қотишмаси) якка тўғри сим кўринишида бўлади

2 ички ҳимоя қатлами (полиэтилен, фторопласт). Ички симни бир хилда пластик марказда сақлайди, ташқи симлардан ҳимоялайди (диэлектрик).  

3 ташқи сим ўрами ва металл плёнка кабелдан ўтаётган сигнал импеданс оралиғида бўлишига хизмат қилади

4 ташқи ҳимоя қатлами (поливинилхлорид) кабелни қуёшнинг ультрабинафша нурларидан ва ташқи таъсирдан ҳимоя қилади

  • Like 3
Link to comment
Share on other sites

Join the conversation

You can post now and register later. If you have an account, sign in now to post with your account.
Note: Your post will require moderator approval before it will be visible.

Guest
Reply to this topic...

×   Pasted as rich text.   Paste as plain text instead

  Only 75 emoji are allowed.

×   Your link has been automatically embedded.   Display as a link instead

×   Your previous content has been restored.   Clear editor

×   You cannot paste images directly. Upload or insert images from URL.

 Share





×
×
  • Create New...

Important Information

Читаем Terms of Use