Азизлар!!!.. Моҳи Рамазон муборак бўлсин. Ушбу ой барчамиз учун қалб доғларини ювиш, юзимиз ва дилимизни нурлантиргувчи, иймон-эътиқодимизни, иродамизни покловчи ойлардан бўлишликни ЎЗИ насиби рўз айласин.
Рўза тутиш (оғиз ёпиш) дуоси Навайту ан асума совма шахри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллахи таъала. Аллоху акбар. Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллох учун. Аллох буюкдир. Ифторлик (оғиз очиш) дуоси Аллохумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли ма қаддамту ва ма аххорту бирохматика йа архамар рохимийн, Аллоху акбар. Маъноси: Эй Аллох, ушбу Рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга тавакал қилдим, ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гунохларни афв қилгувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гунохларимни мағфират қилгил.